Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
5 июль 2022 год, вторник.                 Специальная версия UZ

ЯНГИОБОДЛИК ЁШЛАРГА ЯНГИ ЙИЛДАГИ ИЛК ТУҲФА

Бунёдкорлик

Чироқчи туманидаги Янгиобод маҳалласида замонавий, қулай ва ихчам спорт мажмуаси қуриб, фойдаланишга топширилди.

Мажмуада шу атрофда истиқомат қилувчи юз нафардан ортиқ ўғил-қиз спортнинг кураш, ММА, дзюдо, таэквондо турлари билан мунтазам шуғулланиши учун барча имкониятлар ҳозирланган.

Янги спорт мажмуаси очилиши муносабати билан ташкил этилган тантанали тадбирда маҳалла спортчилари иштирокида кураш, ММА, дзюдо ва таэквондо бўйича кўргазмали чиқишлар намойиш этилди.

Ж.БОЙМУРОДОВ


Report typo