Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
20 август 2022 год, суббота.                 Специальная версия UZ

УЧ НАФАР ЧЕМПИОН

Кураш

Нукусда кураш бўйича 2004-2005 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида мамлакат чемпионати бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз полвонлари муносиб иштирок этишди. Буни уларнинг қўлга киритган медалларидан ҳам англаш мумкин.

Беғам Омонов, Гулсевар Ўроқова, Мухлиса Турдиева Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлишди. Фазлиддин Умировга кумуш медаль насиб қилди.

Шунингдек, бронза медалга сазовор бўлган Баркамол Облақулов, Гуласал Исмоилова, Муҳаббат Ёқубова, Шаҳло Ҳамидова, Дилдора Ҳабибуллаева ҳам шоҳсупадан ўрин эгаллашди.

Барча вазн тоифалари бўйича ғолиблар ва совринли ўрин эгалари ташкилотчилар томонидан медаль, диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

БЕҲРЎЗБЕК

Report typo