Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
26 сентября 2023 год, вторник.                 Специальная версия UZ

Тайсон кейинги жангги санасини айтди

Америкалик боксчи, собиқ жаҳон чемпиони Майк Тайсон кўргазмали жанглардаги иштирокини давом эттиришини тасдиқлади ва кейинги муштлашув санасини айтди.

54 ёшли спортчи бу гал Флорида штатининг Майами шаҳрида, 29 ёки 31 май куни ташкил этиладиган бокс кечасида рингга кўтарилишини эълон қилган.   Бироқ, у рақиби ким бўлишига ойдинлик киритмаган.

Шуниси аёнки, Тайсон хайрия турнирлари шарафига профессионал боксга қайтиш хоҳишини айтганда, унинг ортидан яна бир америкалик фахрий боксчи - Эвандер Холифилд собиқ рақиби билан қайта жанг ўтказишга тайёр эканлигини билдирганди.  

10 январда Эвандер Холифилд ўзининг вакиллари Тайсон билан жанг ўтказиш ҳақида музокара олиб бораётганини эълон қилганди. У собиқ рақиби билан кечадиган эҳтимолий муштлашувга астойдил шуғулланиб, тайёргарлик кўраётганини қўшимча қилган.

Профессионал фаолиятини 58 жанг, шундан 50 та ғалаба билан якунлаган Тайсон орадан 15 йил ўтиб, яъни 2020 йилнинг 29 ноябрида яна рингга чиққанди. У 52 ёшли кичик Рой Жонс билан кўргазмали жанг ўтказди. Ҳакамлар муштлашув натижаси дуранг бўлганини эълон қилгач, буни қабул қила олмаган темир Майк янгидан чиқиш қилишга тайёр эканини билдирган.

Report typo