Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
20 август 2022 год, суббота.                 Специальная версия UZ

ОРОМГОҲДА ШАХМАТ МУСОБАҚАСИ ЎТКАЗИЛДИ

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Шаҳрисабз шаҳар кенгаши, шаҳар ҳокимлиги, "Chess master" хусусий шахмат мактаби ҳамкорлигида ўтказилган мазкур мусобақада соғлом болалар қатори имконияти чекланган ёшлар, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандлари ҳам иштирок этиб, интеллектуал салоҳиятини намоён этишди.

- Шахмат ўйнаш жону дилим, - дейди Шаҳрисабз шаҳар Кулоллик маҳалласида истиқомат қилувчи 1-гуруҳ ногирони, 2002 йилда туғилган Ўткир Муҳаммадиев. - Ушбу мусобақада тенгдошларим билан шахмат ўйнаб, учинчи ўринни қўлга киритдим. Таътилни мароқли бошлаганимдан хурсандман.

Дарвоқе, айни кунларда ушбу оромгоҳда 700 нафарга яқин ўғил-қиз ёз мавсумини мазмунли ва мароқли ўтказишмоқда. 

СОЖИДА

Report typo