Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
20 август 2022 год, суббота.                 Специальная версия UZ

ЁШ ТАЭКВОНДОЧИЛАР - ТАТАМИДА

Ўзбекистон таэквондо (WTF) ассоциацияси вилоят  бўлими ҳамда вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамкорлигида ташкил этилган мусобақада 2000 ва 2003 йилларда туғилган ўғил ва қиз болалар иштирок этди.

- Мусобақада вилоятнинг барча ҳудудларидан 200 нафар спортчи қатнашди, - дейди вилоят таэквондо (WTF) федерацияси раҳбари Шавкат Муродов. – Ўғил болалар 51, 55, 59, 63, 66 килограмм вазн тоифаларида баҳсларга киришган бўлса, қиз болалар 46, 49, 52 ва 55 килограмм вазн тоифаларида татамига чиқишди.

Ушбу мусобақанинг яна бир муҳим жиҳати - мураббийлар “Умид ниҳоллари - 2018” спорт ўйинлари олдидан шогирдларининг  маҳоратини тағин бир бор синовдан ўтказиб олиш имкониятига эга  бўлишди.

Қизғин ва кучли рақобат остида кечган баҳслар асосида аниқланган мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 

Ж.БОЙМУРОДОВ

Report typo