Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
20 август 2022 год, суббота.                 Специальная версия UZ

ЁШ АТЛЕТЛАР БАҲСЛАШДИ

Вилоят ҳокимлиги, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ҳамда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси вилоят бўлими ташаббуси билан ўтказилган мусобақада150 нафар (шундан 75 нафари қизлар)дан ортиқ ёш атлетларимиз муносиб иштирок этди.

Мусобақада спортчилар 60 метр, 400 метр, 3 минг метрга югуриш, найза улоқтириш, узунликка сакраш, спортча юриш, баландликка сакраш бўйича ўзаро беллашдилар.

Муросасиз ўтган баҳсларда барча йўналишлар бўйича ғолиблар ва совриндорлар аниқланди. Уларга медаль ва дипломлар топширилди.

Дилфуза ЖУМАЕВА

Report typo