Новости Кашкадарьи

Официальный веб-сайт газеты "Новости Кашкадарьи"
29 январь 2022 год, суббота.                 Специальная версия UZ
  • Бош сахифа
  • Спорт
  • Араблар энди номдор итальян футбол клубини ҳам сотиб олмоқчи

Араблар энди номдор итальян футбол клубини ҳам сотиб олмоқчи

Италиянинг "Интер" клуби яқиндагина Англиянинг "Ньюкасл Юнайтед" футбол жамоасини сотиб олган араб инвесторларига кейинги нишон бўлиб турибди. Саудия Арабистони ҳукуматининг давлат инвестициялари фонди (PIF) аллақачон Милан шаҳри клуби хўжайинлари билан музокараларга киришган.

Айни вақтда хитойлик Чжанлар оиласи "Интер" эгаси ҳисобланади. Libero манбаси хабарига кўра, клубнинг мулк ҳуқуқи эгалари уни сотишга тайёр. Улар аллақачон нарх ҳам белгилаган - бир миллиард доллар.

PIF 2020 йилдаёқ ушбу харидни амалга ошириш учун музокаралар олиб борган. Аммо, ўшанда томонлар келишув шартлари бўйича бир тўхтамга кела олмаган ва "Интер" хўжайинлари саудияликларга рад жавобини берган.

Қайд этиш ўринли, бир муддат аввал "Ньюкасл" 300 миллион фунт стерлинг эвазига тўлиқ араб инвесторлари эгалигига ўтганди.

Report typo